Линклар

logo-print
Россияда Дума сайловлари сохталаштирилганига қарши намойишлар уч кундан бери давом этмоқда.

Чоршанба куни Россиянинг Москва ва Санкт Петербург шаҳарларида кичикроқ кўламда ташкиллаштирилган намойишларни махсус полиция кучлари тарқатиб юборди.

Бир кун аввал полиция намойишлар пайти юзлаб одамни ҳибсга олган эди.

Оммавий ҳибсларга қарамай, мухолифат 10 декабр шанба куни Россия бўйлаб йирик намойишларни режаламоқда.

Интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали мувофиқлаштирилаётган мазкур акцияда 25 минг одам қатнашиш истагини билдирган.

Сешанба куни парламент сайловлари жараёнида сохтагарчиликларга қўл урилгани борасидаги хабарларни қоралаб, минглаб одамлар кўчаларга чиқишди.

Бундан аввал сайловдаги сохтакорликлар, бир сайловчи бир неча бор овоз бергани акс этган видеолар Интернетдаги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган эди.
XS
SM
MD
LG