Линклар

logo-print
Қашқадарёнинг Чироқчи туманида газ ва электр энергияси таъминотидаги муттасил давом этаётган узилишларга қарши норозилик намойиши ўтказишни режалаштираётган чироқчиликлардан 5 нафари ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси Гулшан Қораева маълум қилди.

Қораевага кўра, чироқчилик беш киши 7 декабр куни кечқурун ҳибсга олинган бўлиб, улар орасида Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Чироқчи тумани фаоли Нурали Кўлобов, Эзгулик жамиятининг Чироқчидаги фаоли Абдумурод Норбоев ва яна уч киши бор.

Чироқчи туманидаги 20 та қишлоқ аҳли 8 декабрдан бошлаб ҳокимият биноси олдида норозилик намойиш ўтказишни режалаштирган эди.
XS
SM
MD
LG