Линклар

Ўзбек ёшлари орасида машҳур бўлган “Arbuz.com” интернет-форуми ёпилди.

Сайт маъмури Насим Мансуров бу борада 8 декабр куни баёнот эълон қилиб, “сайт қатнашчилари билан боғлиқ сўнгги можаролар боис” сайт ёпилаётганини айтган.

Жорий йилнинг феврал ойида Arbuz.com форуми иштирокчиларидан бир нечтаси ҳибсга олинган ва уларнинг айримлари ҳозир ҳам қамоқда қолмоқда.

Ўша пайтда сайт маълум муддатга ёпилиб, кейин қайта очилган эди.

Бироқ сайт очилгани билан ундаги “Ўзбекистон: муаммо ва ечимлар”, “Дин” ва “Қирғизистондаги фожеали воқеалар” каби машҳур рубрикалар ёпилган эди.

Мансуровнинг баёнотида айтилишича, 13 йилдан зиёд вақт давомида фаолият юритган сайтнинг фойдаланувчилари сони 10 мингга яқин бўлган.
XS
SM
MD
LG