Линклар

Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб жами 179 журналист панжара ортида қолаяпти.

Бу ҳақда Нью Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) маълум қилди.

Ташкилот маълумотига кўра, журналистларни қамаш бўйича Эрон биринчи ўринда бўлиб, айни пайтда 43 эронлик журналист қамоқда ётибди.

Шунингдек, қамоқдаги журналистларнинг 45 фоизи Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларига тўғри келади.

CPJ Ироқ, Сомали, Филиппин, Шри-Ланка ва Колумбияни журналистлар учун энг хавфли давлатлар сирасига киритади.

Бу рўйхатда Афғонистон, Непал, Мексика, Россия, Покистон, Бразилия ва Ҳиндистон ҳам бор.
XS
SM
MD
LG