Линклар

logo-print

Ўзбекистон қаҳрамонларига “Олтин юлдуз"лар топширилди


Ўзбекистон қаҳрамонларидан бири Сарсенбой Сейтназаров.

Ўзбекистон қаҳрамонларидан бири Сарсенбой Сейтназаров.

7 декабр куни президент Ислом Каримов Қорақалпоғистоннинг Тўхтакўпир туманидаги “Тайимбет” фермер хўжалиги раҳбари Сарсенбай Сейтназаров, Олмалиқ Тоғ-металлургия комбинати Бошқарув кенгаши раҳбари ва Бош директори Александр Фармонов¸ ҳамда GM Uzbekistan қўшма корхонасининг Ишлаб чиқариш технологияси бўлими Бош технологи Ҳасанбой Қосимовга "Ўзбекистон қаҳрамони" унвони ва "Олтин юлдуз" медалини топширди.

Президент фармонига кўра, улар мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашда давлат ва халқ олдидаги буюк хизматлари, мамлакат нуфузини халқаро миқёсда мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш соҳасида кўп йиллардан бери фаол ва самарали меҳнат қилгани¸ ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва ўз халқига садоқат руҳида тарбиялашда катта ҳисса қўшганлари учун ушбу олий мукофотга лойиқ топилган.

Шунингдек, фан, техника, адабиёт, санъат ва архитектура соҳаларининг 14 вакилига “Буюк хизматлари учун” ордени топширилди.

Мукофотланганлар орасида Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг “А-320” учувчилар отряди командири Владислав Аргов, “Ўзбекистон” телеканалининг “Ахборот” дастури шарҳловчиси Муаттар Асқаровалар бор.
XS
SM
MD
LG