Линклар

logo-print
Бугун Сомали пойтахти Могадишода ҳукумат кучлари билан жанггарилар ўртасида қуролли тўқнашув келиб чиқди.

Эрталаб бошланган отишмани бартараф этиш учун Африка Иттифоқининг тинчликпарвар кучлари жалб қилинган.

Сўнгги ойлардаги энг шиддатли тўқнашув экани айтилаётган ушбу отишма натижасида иккала томондан ҳам қурбонлар бўлган. Бироқ ҳозирда талофатлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Хабарларга кўра, жанггарилар Ал-Шабаб исломий террор гуруҳи аъзолари бўлган.

Шунингдек, чоршанба куни жанггарилар Могадишо жанубидаги тинчликпарвар кучлари базасига ҳужум уюштирган.
XS
SM
MD
LG