Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:54

Клинтон авторитар режимларга IT сотилишини қоралади


Ҳиллари Клинтон.
Ҳиллари Клинтон.
Америка дипломатияси раҳбарига кўра, нодемократик мамлакатлар махсус xизматларига сотиладиган ҳар қандай компютер технологияси уларнинг қўлига тушиши билан эркинликни чекловчи воситага айланиши мумкин.

- Ширкатлар Сурия, Эрон каби мамлакатларга ўз ускуналарини етказиб берар экан, бу мамлакатлар ҳукуматлари шу жиҳoзлардан инсон ҳуқуқларини чеклаш, Интернет фойдаланувчиларини таъқиб қилиш, Интернетни цензура қилиш учун фойдаланишига шубҳа йўқ, деб таъкидлади Клинтон пайшанба куни Ҳаага шаҳрида ўтган Freedom Online - Интернет эркинлиги анжуманида.

Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Google ширкати ҳомийлигида ўтказилган анжуманда АҚШ вакилларидан ташқари 22 мамлакат ҳамда қатор ноҳукумат ташкилотларидан делегациялар қатнашди.

Анжуман қатнашчилари глобал миқёсда Интернет эркинлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорлик зарурлигини таъкидлашди.

Хитой, Эрон каби мамлакатларда ҳукумат шубҳали деб билган Интернет фойдаланувчилари, блоггерлар ҳамда веб нашрларни таъқиб қилишда “Оператив-қидирув тадбирлари тизими”дан фойдаланиб келади.

Бундай замонавий дастурлар билан Хитойни Ғарб ширкатлари таъминлаб келиши айтилади.

"Оператив-қидирув тадбирлари тизими" номли бу программа йиллардан бери Хитой, Эронда мавжуд бўлиб, у ëки бу шахс Интернетда шубҳали сўзларни терса¸ тез вақт ичида унинг қаердалиги аниқланиб¸ хуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб кетилади.

- Сурия, Эрон ҳамда бошқа мамлакатларда кўплаб Интернет фойдаланувчилари, блоггерлар ўз фикрларини ифода этгани учун ҳибс этилган, калтакланган ва ҳатто ўлдирилган. Россияда таниқли блоггер Алексей Новальний сешанба куни 15 кунга қамалгани бунга энг сўнгги мисолдир, деди Ҳиллари Клинтон.

Интернет кучли назорат этиладиган давлатлар сирасига Ўзбекистон ҳам киради. Лекин Клинтон хоним ўз чиқишида Ўзбекистон номини тилга олмади.

Париждаги Чегара билмас мухбирлар ташкилоти бу йилги ҳисоботида ҳам Ўзбекистон президентини "Интернет душманлари" рўйхатига киритган.

Ўзбекистонда Би-би-си, Озодлик¸ Америка Овози¸ Uznews.net ва Fergananews.com каби халқаро агентликларнинг Интернет саҳифалари тўсиб қўйилган.

Ўз чиқишида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон жаҳоннинг бир қанча мамлакати ҳукуматларини Интернетга қўйилган чекловларни олиб ташлашга чақирди.

АҚШ Давлат котибига кўра, Интернетдан фойдаланиш бугунга келиб инсоннинг фундаментал ҳаққига айланган ва бу эркин ва очиқ бўлиши, одамлар қайси маълумотни олиш ва қайсиси билан ўртоқлашишни ўзлари ҳал қилишлари керак.

- Онлайн тармоғидан эркин фойдаланиш эркин фикр алмашиш деганидир ва Қўшма Штатлар бу эркинликни қўллаб-қувватлайди ва бошқа давлатларни ҳам шунга чақиради, деди Клинтон.

Ҳиллари Клинтон АҚШ жаҳон бўйлаб Интернетнинг тўсилишига қарши фаол курашиш учун жорий йил 30 миллион доллар маблағ сарфлашини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG