Линклар

Ўзбекистонда Конституция куни нишонланаётган кунда Тошкент кўчалари деворларида Ўзбекистон Xалқ ҳаракати тарафидан бўйсунмасликка даъват этилган варақалар пайдо бўлди.

ЎХҲ ўз сайти орқали хабар қилишича, варақалар Тошкентнинг Қорасув ва Чилонзор туманларида девор ва дарахтларга ёпиштирилган.

Айни пайтда ЎХҲ мамлакат ташқарисида, бир қанча хориж давлатларида Конституция куни муносабати билан намойишлар ўтказди.

Ярим йил муқаддам Европада асос солинган Ўзбекистон Халқ ҳаракати ўз сафида расмий Тошкент режимига мухолиф қарашдаги олтита ташкилотни бирлаштирган.

Ҳаракат муассисларидан бири - “Андижон - Адолат ва Тикланиш” ташкилоти шу йилнинг 17 ноябр куни ЎХҲ таркибидан чиққанини эълон қилган эди.

Айни пайтда мухолифатдаги Бирдамлик халқ ҳаракати ҳам Ўзбекистон руспубликаси Конституцияси қабул қилинганига 19 йил тўлиши муносабати билан Тошкент шаҳрида Конституция нусхаларини тарқатгани ҳақида билдирган.

8 декабр куни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганига 19 йил тўлди.
XS
SM
MD
LG