Линклар

logo-print
Россиянинг интернетдаги "ВКонтакте" ижтимоий тармоғи мухолиф гуруҳларнинг чақириқларини сайтдан олиб ташлаш борасидаги Федерал хавфсзлик ҳизматининг ёзма сўровини рад этди.

Сайт раҳбари Павел Дуров мухолифатнинг бешта гуруҳи блок қилиниши сўралган ФСБнинг ёзма сўровини Twitterдаги микроблогида чоп этди.

"ВКонтакте" матбуот вакили Владислав Цыплухинга кўра, улар Федерал хавфсзлик ҳизмати расмийларига уларнинг талабини бажара олмасликлари ҳақида билдирганлар.

Россиядаги Дума сайловлари билан боғлиқ норозилик намойишлари Интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали мувофиқлаштирилмоқда.

Россиядаги ВКонтакте тармоғида минглаб одам шанба кунги тадбирга чиқажагини билдирган.
XS
SM
MD
LG