Линклар

logo-print
Эрон телевиденияси Афғонистон чегарасида уриб туширилган АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган жосуслик учқичини намойиш этди.

Аввалроқ Эрон қуролли кучлари қўмондонлигидаги манбаа Al Alam араб телеканалига АҚШнинг RQ-170 русумли учувчисиз бошқариладиган учқичи ерга қулатилганини айтган эди.

Эрон телеканали орқали намойиш этилган тасвирларда учқичга жиддий шикаст етмаганини кўриш мумкин.

Афғонистондаги НАТО қўмондонлиги Афғонистон ғарбида учқич йўқолиб қолганини тасдиқлаганди.

Пентагон расмийлари ҳам ўз учқичи Эрон қўлига тушиб қолганидан ташвиш билдирган.
XS
SM
MD
LG