Линклар

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари ўз таъбирларича оҳирги йиллардаги энг муҳим саммитга йиғилмоқдалар.

Саммитда шу кунларда кўпчилик иқтисодчиларни ўйлантираётган Евро ҳудуддаги муаммолар кўриб чиқилмоқда.

ЕИ Комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозо ягона валюта – Еврони сақлаб қолиш учун аъзо давлатларни қўлларидан келган чорани кўришга даъват қилди.

Аввалроқ Франция ва Германия етакчилари Евро ҳудудидаги инқирозга барҳам бериш, қарзлар билан боғлиқ бўхроннинг қайталаниши олдини олиш учун аъзо давлатлар бюджетини кучли назорат остида ушлаб туриш, бюджет камомадига йўл қўйилгани тақдирда жазо чораларини қўллашни назарда тутувчи битимни таклиф этган эди.
XS
SM
MD
LG