Линклар

Россия Бош вазири Владимир Путин АҚШни яқинда мамлакатда ўтказилган сайловлар юзасидан россияликларни намойишга ундаганликда айблаб чиқди.

Путинга кўра, АҚШ Давлат Котиби томонидан сайловларнинг танқид остига олиниши Кремл мухолифларини намойишларга ундаган.

Якшанба кунги сайловда Путиннинг "Ягона Россия" партияси 50 фоиздан камроқ овозни қўлга киритгани билдирилган, сайлов жараёнида сохтагарчиликларга қўл урилгани борасидаги хабарларни қоралаб, минглаб одам кўчаларга чиқишган эди.

Айни пайтда Россия мухолифати шанба куни йирик намойишларни ўтказишни режаламоқда.
XS
SM
MD
LG