Линклар

Покистон полициясига кўра, Балужистон минтақасининг Кветта шаҳрида НАТО юк машиналари карвони ракета ҳужумига учраган.

Полиция вакили Малик Аршоднинг айтишича, номаълум кимса НАТОнинг нефт ортилган танкерларига қарата ҳужум қилган, оқибатда нефт ортилган 20га яқин уловга ўт кетган.

Ушбу ҳужумга ҳозирча ҳеч бир гуруҳ жавобгарликни зиммасига олгани йўқ.

Покистон шимоли-ғарбида НАТО карвони авваллари ҳам шунга ўхшаш ҳужумларга учраган ва Толибон бу ҳужумларга масъул эканини айтган.

Афғонистондаги халқаро кучларга таъминот юклари асосан Покистон орқали олиб ўтилади.

Сўнгги пайтларда мазкур ҳудудда ҳужумлар тез-тез содир этилиши НАТО ва Қўшма Штатларни Марказий Осиё орқали ўтувчи муқобил таъминот йўлини очишга ундаган эди.
XS
SM
MD
LG