Линклар

logo-print
Бошқирдистон прокуратураси Россия Федерацияси Бош прокуратураси қарорига мувофиқ 35 яшар Ўзбекистон фуқаросини ватанига экстрадиция қилди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, у Ўзбекистонда солиқ ва катта миқдордаги бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортгани учун қидирувда бўлган.

Исми ошкор этилмаган бу шахс 2011 йил 31 май куни Уфа шаҳрида Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Ахборот агентлигига кўра, РФ Бош прокурори ўринбосари қарори ҳақидаги тегишли ҳужжат ўша шахсга топширилганидан 10 кун ўтиб, Россиянинг Жазони ижро этиш Федерал хизмати уни ватанига экстрадиция қилган.

Хабарда экстрадиция Ўзбекистон Бош прокуратураси илтимосига мувофиқ амалга ошгани билдирилган.
XS
SM
MD
LG