Линклар

Нур Отан" фаоли янглиш ўлдирилган


Валерий Проскуряков ўлдирилган жой, Оскамен ш., 2011 йил 13 октябр.

Валерий Проскуряков ўлдирилган жой, Оскамен ш., 2011 йил 13 октябр.

Шарқий Қозоғистон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Рашид Жакупов "Нур Отан" партиясининг вилоят партия назорати комиссияси бошлиғи Валерий Проскуряков янглиш қотиллик қурбони бўлганини маълум қилди.

Проскуряков жорий йил 13 октябр куни ўз машинасида қуролли шахс томонидан отиб ўлдирилган эди.

"Нур Отан" Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бошчилигидаги ҳукмрон партия бўлгани учун Проскуряков ўлимининг сиёсий мотивларга асослангани тахмин қилинаëтган эди.

Бироқ Жакуповга кўра, қотиллик бўйича қўлга олинган беш нафар шахс тергов жараёнида Проскуряков янглиш ўлдирилганини айтган.

Ички ишлар бошқармаси расмийси қотиллар аслида кимни ўлдиришни режалаганини ошкор қилмади.
XS
SM
MD
LG