Линклар

Сурия армияси Ҳомс шаҳрини қуршовга олди


Ҳомс шаҳридаги нефт қувури портлатилган пайт, 2011 йил 8 декабр.

Ҳомс шаҳридаги нефт қувури портлатилган пайт, 2011 йил 8 декабр.

Сурия мухолифати Дамашқ режимининг минглаб аскари Ҳомсдаги норозиликка барҳам бериш учун шаҳарни қуршовга олганини билдирди.

Мухолифатдаги гуруҳларни бирлаштирган Сурия Миллий Кенгаши эълон қилган баёнотда президент Башар ал-Ассад режими нефт қувурига уюштирилган “террор” ҳужуми баҳона шаҳарга кенг кўламли ҳужум бошлашга шай тургани билдирилган.

Ҳомс шаҳридаги нефтни қайта ишловчи заводга нефт етказиб берадиган қувур 8 декабр куни портлатилган эди.

Сурия Миллий Кенгаши баёнотида ҳукумат кучлари Ҳомсдаги норозиликларни бостиришга тайёргарлик кўраётгани билдириган.
XS
SM
MD
LG