Линклар

“Жундул-Хилафат” экстремистик гуруҳи 3 декабр куни Олмаота шаҳри яқинида рўй берган отишмада ўз аъзолари иштирок этганини иддао қилди.

Гуруҳ Интернетга қўйган видеолавҳасида Қозоғистон хавфсизлик кучлари Боралдай қишлоғида ўтказган амалиëтда беш жанггарисининг ўлдирилганини тасдиқлаган.

Экстремистик гуруҳ отишма пайтида Қозоғистон хавфсизлик хизматининг икки ходими ўлганини билдирган.

“Жундул-Хилафат” ўз видеолавҳасида гуруҳнинг яна минглаб тарафдори шаҳид бўлишга тайёр эканини иддао қилган.

Қозоғистон ҳукумати октябр ойида динни чеклашга қаратилган янги қонун қабул қилганидан бери гуруҳ ҳукуматга таҳдидли огоҳлантирувлар йўллаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG