Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:45

Марказий Осиëда "вагон можароси" кучаймоқда


Темир йўл участкасининг ëпилиши учун портлашни асос қилаëтган Ўзбекистон томони Ғалаба-Амузанг участкасига мустақил кузатувчиларни қўймаëтир.
Темир йўл участкасининг ëпилиши учун портлашни асос қилаëтган Ўзбекистон томони Ғалаба-Амузанг участкасига мустақил кузатувчиларни қўймаëтир.

Тожикистон темир йўл ширкати минтақа поездлари ҳаракатини фалаж қилганлик учун Ўзбекистонни айбламоқда.

Ўзбекистондан ўтувчи темир йўлларнинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудлардаги қисмида тиқилинч юзага келган.

Тошкент яқинидан ўтган Қозоғистон чегарасида ҳам юк поездлари тиқилиб қолган.

Бу ҳақда Озодликка маълумот берган Қозоғистон Темир йўллари ширкати матбуот хизматига кўра¸ 12 декабрга қадар Ўзбекистонга борадиган юк поездлари қатнови чекланган.

12 декабрга қадар фақат дон юкланган поездларгина Сариоғоч чегара пунктидан Ўзбекистонга ўтиши мумкин.

Айни пайтда¸ Сариоғочда 20 юк поездининг қимирламасдан тургани билдирилди.

Қозоғистон Темир йўллари ширкати матбуот хизматининг билдиришича¸ бу мушкуллик Туркманистон Темир йўллари идорасининг тақиқловчи кўрсатмаси боис вужудга келган.

Туркман тарафи ўзининг нейтралитет мақомидан келиб чиқиб Афғонистонга борадиган юк поездлари ҳаракатини 3 декабргача чеклаган.

Темир йўл бўғинидаги фалажлик Қирғизистон ва Тожикистон расмийларини жиддий хавотирга солди.

Қиш арафасида бу икки давлат аҳолиси поездда келадиган озиқ-овқат таъминотидан узилса¸ катта ижтимоий портлаш юз бериш эҳтимолининг кучайиши айтилмоқда.

Одатда икки давлат ўртасида бўлиб келаëтган вагон можароси бугунга келиб Марказий Осиëдаги тўрт давлатни ташвишга солмоқда.

Қирғизистон парламенти раис ўринбосари Бакит Тўрабоев¸ фалаж қилинган темир йўл ўз мамлакатидаги катта ижтимоий муаммоларга сабаб бўлажагини билдирди.

- Буғдой¸ ун¸ ëғоч ва бошқа моллар юклаган вагонлар келмаяпти. Бу ҳол қўрқинчли кўлам касб қилди. Агар ҳукуматлар вагон масаласини ҳал қилмаса¸ мамлакатда ижтимоий портлаш юз бериши мумкин¸ деди Тўрабоев.

Айни пайтда¸ Тожикистон расмийлари ҳам Ўзбекистондан вагон келмаëтгани озиқ-овқат танқислигини келтириб чиқаради¸ деган ташвишда.

Ўзбекистон Темир йўллари ширкати матбуот бўлими вакили Озодлик билан суҳбатда бу юзадан расмий изоҳ бермади.

Норасмий суҳбат асносида вагон муаммоларининг 17 ноябр куни “Ғалаба-Амузанг” темир йўл участкасида содир бўлган портлаш оқибати ўлароқ юзага чиққанлигини айтишди.

Тожикистон расмийлари Ўзбекистон тарафи келтирган бу сабабни "ëлғон" деб баҳоламоқда.

Тожикистон Темир йўллари ширкатининг Хатлон вилоятидаги бўлими раҳбари Саиджон Ëдгорий Озодлик билан суҳбатда айни шундай баëнот берди:

- Улар ëлғон гапиряпти. Бизга ажратилган ўз темир йўлимиз бор. Улар бу йўлни ëпиб қўйишди. Улар йўлни очсин. Юклар бизга ¸ яъни жанубга тўғри етиб келиши керак. Улар ëлғон гапирмасдан йўлни очсин¸ деди тожик мулозими.

"Айни пайтда¸ Кўлоб ва Қўрғонтепадаги вокзаллар ишламаяпти. Поезд қатнови тўхтаб қолган" дер экан¸ Саиджон Ëдгорий Ўзбекистон мулозимларининг мулоқот учун ëпиқлигидан шикоят қилди.

Мулозимга кўра¸ Хатлон вилоятида 270 та юк поезди йўл очилишини кутиб турибди.

Термиз темир йўлининг Амузанг йўналиши Тожикистоннинг Хатлон вилоятига озиқ-овқат ва ёнилғи маҳсулотлари олиб кириш учун хизмат қиладиган ягона темир йўл саналади.

Ўзбекистоннинг Термиз ва Тожикистоннинг Қўрғонтепа шаҳри ўртасидаги 218 километрлик темир йўлдан тожикистонликлар 1974 йилдан бери фойдаланиб келади.

17 ноябрга ўтар кечаси ана шу темир йўлда рўй берган потлашдан сўнг Тожикистонга қатнайдиган пассажир ва юк поездлари ҳаракати ҳам тўхтатилган эди

Ўзбекистон темир йўллариширкатининг оддий ходимлари Тожикистонга тегишли юқ вагонларининг темир йўлларда тўпланиб қолаётгани, ўзбек темир йўлчилари учун ҳам қатор муаммолар туғдираётганини билдиришди.

Ўзбекистон Темир йўллар ширкатига оид йўловчи поездида проводник бўлиб ишловчи Облоқул ака¸ юк вагонлари яратган тиқилинчи йўловчи поездлар қатновига халақит бераëтганлигини айтади.

Суҳбатдошга кўра¸ одатда очиқ туриши лозим бўлган йўл юк поездлари билан тўсилиб¸ катта муаммо яратмоқда.

Бу муаммо оқибатида темир йўлда ҳаракатланиши тезлиги минимумга тушиб¸ тўланааëтган жарималар миқдори фантастик маблағни ташкил қилмоқда.
XS
SM
MD
LG