Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:20

Уфада ушланган ўзбекистонлик экстрадиция қилинди


Бошқирдистон пойтахтида бири одам савдоси, иккинчиси солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланиб ҳибсга олинган икки нафар ўзбекистонлик ватанига экстрадиция қилинди.


Бу хабарни Озодлик мухбирига тасдиқлаган Бошқирдистон ИИБ матбуот маркази ходимаси Ойгул Шокировага кўра, Ўзбекистон Бош прокуратураси талабига кўра ҳисб қилинган ўзбеклардан бири аллақачон бериб юборилган.

- Ҳақиқатан, гап иккита ҳар хил одам ҳақида кетяпти. Иккинчи шахс экстрадиция қилиш ҳақида билдиришнома топширилганидан кейин 10 кун ўтиб Жазони ижро этиш федерал хизмати томонидан бериб юбориш учун чора қўлланди. Бу одамлар ҳозирча жиноятни содир этишда гумонланаётгани боис исми-шарифлари очиқланмаяпти, деди Бошқирдистон Ички ишлар бошқармаси расмийси.

Ойгул Шокировагага кўра, 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси республика Бош прокуратураси талаби билан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 135- моддаси 2 ва 3- қисмлари бўйича одам савдосида айбланиб халқаро қидирувга берилган.

“Ўзбекистондан келган экстрадиция ҳужжатларида бу шахснинг болалар савдосида ҳам айбланаётгани аниқланган”, дея қўшимча қилди у.

Жорий йилнинг май оийда Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳибсга олинган 27 ёшли бу йигитнинг аллақачон Ўзбекистонга экстрадиция қилингани хабар қилинмоқда.

Иккинчи ўзбекистонлик эса Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 184, 189 ва 228-моддалари бўйича республика Бош прокуратураси сўровига кўра қидирувга берилган.

35 ёшда эканлиги айтилаётган бу шахс солиқ тўлашдан бўйин товлаш, савдо қоидаларини бузганлик ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланмоқда. У 2011 йилнинг май ойида Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари ёрдамида Уфада ҳибс қилинган.

Бошқирдистон ИИБ матбуот маркази ходимаси Ойгул Шокирова Россия Бош прокуратураси бу шахсни ҳам Ўзбекистонга экстрадиция қилишга рухсат берувчи тегишли ҳужжатларни юборганини маълум қилди.

Сўнгги пайтда Россиянинг Уфа шаҳрида бир қатор ўзбек муҳожирларининг ҳибсга олиниб Ўзбекистонга экстрадиция қилингани хабар қилинди.

30 ноябр куни Уфа шаҳридан Озодликка Skype орқали телефон қилган ўзбек меҳнат муҳожири ўз ҳамкасби асли қашқадараёлик 40 ёшли Ғани Куйлиевнинг хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинганини ва унинг тақдиридан яқинлари хавотир олаётганини айтган эди.

Қуйида Ғани Куйлиев ҳақида хабар берган ўзбек меҳнат муҳожири билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG