Линклар

Европа Иттифоқи лидерларининг Брюссел саммитида евро қадрини мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Шунга қаратилган келишувни Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатдан 23 таси қўллаб-қувватлади.

9 декабр куни тонгга қадар давом этган саммитдан кейин евро ҳудудига кирган 17 давлат ва Европа Иттифоқига аъзо бўлган олти давлат молиявий интеграцияни жадаллаштириш ва ҳукуматлар олиб бораётган бюджет сиëсатини кескинлаштиришга келишдилар.

Британия қарши чиққанидан кейин евроҳудуднинг энг йирик давлатлари ҳисобланган Германия ва Франция Европа Иттифоқини бошқараётган келишувни ўзгартириш йўлидаги уринишини тўхтатди.

Британия Бош вазири Дэвид Камерон Европа Иттифоқи келишувини ўзгартириш ҳақидаги таклиф ўз мамлакати манфаатига зид бўлгани учун унга вето қўйишга таҳдид қилди.

- Мен Брюсселга келишимдан олдин Европанинг янги келишувида Британия учун ҳимоя кафолатланмаса, унга рози бўлмаслигимни айтганман. Таклиф қилинган ўзгартириш Британия манфаатига зид бўлгани сабабли мен унга кўнмадим, - деди Британия Бош вазири.

Венгрия янги келишувни имзоламаслигини айтди. Чехия Республикаси ва Швеция раҳбарлари ўз парламентлари билан маслаҳатлашиш заруратини рўкач қилиб¸ янги келишува қўшилмади.
XS
SM
MD
LG