Линклар

logo-print

Афғонистон шимолида яна худкуш ҳужум уюштирилди


Кобул марказидаги шиалар зиёратгоҳи яқинида худкуш ҳужум уюштирилган пайт. 2011 йил 6 декабр.

Кобул марказидаги шиалар зиёратгоҳи яқинида худкуш ҳужум уюштирилган пайт. 2011 йил 6 декабр.

Афғонистон шимолидаги масжид ташқарисида худкуш шахс ўзини портлатгани оқибатида камида тўрт киши нобуд бўлди.

Афғонистон полицияси ҳужум Қунар вилоятида амалга оширилганини билдирди.

Ғазниобод туманидаги портлаш одамлар жума намозини ўқиб масжиддан чиқиб кетаётган пайтда амалга оширилган.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Расмийлар жабрланганлар орасида бўлган туман полицияси бошлиғи худкуш шахсга асосий нишон бўлганини тахмин қилмоқда.

6 декабр куни Ашура байрами нишонланаётган Кобул марказидаги шиалар зиёратгоҳида амалга оширилган худкуш ҳужум оқибатида 50дан ортиқ одам нобуд бўлди, 100дан ортиғи яраланди.
XS
SM
MD
LG