Линклар

Каттақўрғонлик Фароғат Тоштемирова Россияга ишлашга кетган укаси 42 ёшли Қудрат Тоштемировни топишга кўмак сўрайди.


Каттақўрғонлик Фароғат Тоштемировага кўра, укаси Қудрат Тоштемиров 2005 йил Россияга кетганича, дом-дараксиз.

- Қудрат Тоштемиров, 1969 йил туғилган. Укам, биттаю-битта укам. 2005 йил 11 сентябр куни кетган эди Россияга. Борган пайти “Владивостокда меҳнат қилаяпман” деган эди. Шундан кейин на ўлиги, на тириги, ҳеч қандай хабар йўқ. “Бир оғайним олиб кетаяпти” деб айтди. Лекин бизларга унинг кимлигини айтмаган эди. Ўшанда, борган пайти «Владивостокда ўрмонзордаман. Ҳаммом қураяпмиз” деб телефон қилган эди. Шундан кейин 2006 йилга келиб, бир телефон қилди. “Мен бозорда юриб, киссамдан паспортимни олдириб қўйдим”деганидан кейин тамом алоқа узилди. Ана энди кўрсангиз, Қудрат бизларнинг ўлигимизни кўмадиган, бошимизда соябонимиз, биттаю- битта укам мени у. Ота- онам ўлиб кетган. Еттита ўликни чиқарганман бу хонадондан. Бир ўзимман ҳозир, ногиронман. Владивостокдагилар, Россиядагилар илтимо сиздан укамни топишга ёрдам беринглар! У ерларда бизнинг Ўзбекистоннинг одамлари кўп. Илтимос сизлардан жигаримни топишга кўмаклашинглар! Укам - Тоштемиров Қудрат 2005 йил 11 сентябрда кетган эи. Ҳозир дом-дараксиз. Укамни билганлар, кўрганлар бўлса, илтимос сизлардан бизларга хабар қилинг, дейди Фароғат Тоштемирова.
XS
SM
MD
LG