Линклар

Андижонлик Фахриддин Каримов 18 йил аввал Америкага кетган акаси Фазлиддин Ёқубовни қидираяпти.

Андижонлик Фахриддин Каримовга кўра, Фазлиддин Ёқубов унинг туғишган акаси бўлмаса ҳам уни топишга қарор қилган.

- Мен Андижондан Фахриддин. Америкада акам бор эди. Акамни топишим керак мен. Ҳозир 17-18 йил бўлаяпти Бирлик партиясида фаолият кўрсатиб, Туркия орқали Америка штатига ўтиб кетган.

Озодлик: Акангизнинг исми нима?

- Фазлиддин Ëқубов Файзуллоевич. Туғилган йили 60-йиллар чамаси. Андижонда тиллар институтини битирган. Рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган ўзимизда. 1997 йил чиқиб кетган.

Озодлик: Ўшандан бери бирор марта гаплашмаганмисиз у билан?

- Гаплашмаганман.

Озодлик: Бу сизнинг туғишган акангизми?

- Туғишмаган, лекин устозим-да. Жигаримдан яқин кўрган акам. Ўзимнинг акам бўлганида менда телефон номери, адреси бўлмасмиди? Америкадаги ўзбеклар саноқли. "Эркин микрофон" орқали берсак, тез топилар эди деб. 10 апрел куни сизларнинг радиода Фазлиддин Ëқубов деган акам интервью берган интернет орқали. Айтганки, ҳозир мухолифатда ким курашади, ярми қамалиб кетган бўлса, ярми муҳожиратда бўлган бўлса, деган ҳасратли гап гапирган, - дейди андижонлик Фахриддин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG