Линклар

Шошилинч хабар
30 март 2024, Тошкент вақти: 06:07

“Фурқат билан Ойбекни кўрган борми?”


Қашқадарёлик Ўктам Бобомуродов икки йил аввал Россияга иш излаб кетган икки укаси- 33 ёшли Фурқат ва 23 ёшли Ойбек Бобомуродовларни излаяпти.

Қашқадарёлик 46 ёшли Ўктам Бобомуродовга кўра, икки йилдан буён укалари - Фурқат ва Ойбек Бобомуродовлардан на хат, на хабар бор.

- Мен Ўзбекистон республикаси, Қашқадарë вилояти, Касби тумани Майманоқ қишлоғида яшовчи Бобомуродов Ўктам бўламан. Ëшим 46да. Озодликка қўнғироқ қилишдан мақсад Россиядаги укаларимни излаяпмиз. Укаларимнинг исми 1978 йилда туғилган Фурқатжон Бобомуродов, иккинчи укам 1988 йилда туғилган Ойбек Бобомуродов. Улар 2008 йил 10 апрелда ишлаш учун Россияга чиқиб кетишган қишлоқдошларимиз билан. Қишлоқдошларимиз 6-7 ой, нари борса бир йилнинг атрофида келди ҳаммаси. Кетганлардан менинг иккита укам қолган. Олдинига бир ярим йил мобайнида телефон бўлиб турди. Лекин кейинги икки йилда умуман телефон ҳам йўқ, хабар ҳам йўқ. Шунга умуман нима бўлди экан деб Самарадаги ватандошлардан илтимос қилиб, ëрдам сўраб қўнғироқ қилаëтган жойим эди.

Озодлик: Укаларингизнинг исмларини яна бир марта айтиб қўйинг.

- Фурқат Бобомуродов ва Ойбек Бобомуродов.

Озодлик: Фурқат Москвада, Ойбек Самарадами?

- Ҳа. Олдин ҳаммаси Москвада эди. Ойбек орадан маълум муддат ўтгандан кейин Фурқатдан ажралиб Самарага кетган. Фурқат қурилишда ишлайди, Ойбек магазинда грузчиклик қилади. Икковиям ҳар кун телефон қилиб турарди бизларга.

Озодлик: Сизнинг илтимосингизни эфирга берамиз. Ажаб эмас¸ ватандошлар сизга балки радио орқалими хабар бериб қўйишар.

- Раҳмат ака. Дунë тургунча туринг ака. Биздан қайтмаса Худодан қайтсин ака. Сарвар ака, интернетга ҳам қўйинглар илтимос, дея ўз илтимосини якунлади қашқадарëлик Ўктам Бобомуродов.
XS
SM
MD
LG