Линклар

Имомали Раҳмон "ижодкорлик"да Ислом Каримовдан қолишмайди

  • Гулнора Равшан

Тожик президентининг сўнгги китобларидан бири "Спорт тинчлик ва дўстлик элчисидир" деб номланади.

Тожик президентининг сўнгги китобларидан бири "Спорт тинчлик ва дўстлик элчисидир" деб номланади.

Ёувчиликда Ўзбекистон президентидан қолишмайдиган Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон ўтган 20 йил ичида йигирмата китоб ёзди.

Агар Тожикистон президентнинг расмий сайтидаги “Китоблар” ишоратини боссангиз Имомали Раҳмон қаламига мансуб ўнлаб тарихий ва сиёсий китоблар билан танишишингиз мумкин.

Бу китобларнинг ҳаммаси Имомали Раҳмон ҳокимият тепасига келганидан сўнг ёруғ кўрган .

Бу асарлар жуда юқори сифатли қоғозда ва диққатни тортувчи муқова ҳамда ном билан чопдан чиққан, аммо харидорларию ўқувчиларининг сони ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Қўшни давлат президентлари ҳам "ёзувчи"

Тожикистонга қўшни Ўзбекистон ва Туркманистонда президент китобларини ўқиш мажбурий экани ҳақида кўп гапирилган.

Туркманистоннинг собиқ президенти Сапармурод Ниёзовнинг "Руҳнома"си туркман ўқувчилари учун асосий дарслик ҳисобланади.

Туркманистоннинг собиқ президенти Сапармурод Ниёзовнинг "Руҳнома"си туркман ўқувчилари учун асосий дарслик ҳисобланади.

Мисол учун Ўзбекистон қамоқхоналаридаги маҳбуслар президент Ислом Каримовнинг китобларини баланд овозда ўқишга мажбур қилинаётгани айтилади.

Туркманистонда эса собиқ президент Ниёзовнинг “Руҳнома”си туркманларнинг асосий китоби бўлиб қолмоқда.

Шу йил сентябр ойи бошида президент Қурбонгули Бердимуҳаммедов ”Руҳнома”нинг ўн йиллигини катта тантана билан нишонлашга буйруқ берганди. “Руҳнома” бу мамлакт мактаб ва олийгоҳларида ҳамон асосий дарсликлигича қолмоқда.

Имомали Раҳмон китобларининг тиражи маълум эмас

Аммо тожик жамиятида эса президент Имомали Раҳмоннинг китобларини ўқиш мажбурий эмас. Аксар давлат мулозимларининг иш кабинетларини безаб турган президент китобларининг аниқ тиражи ҳеч кимга маълум эмас.

Президент Имомали Раҳмон тожиклар тарихи ҳақида китоблар ёзишни ёқтиради.

Президент Имомали Раҳмон тожиклар тарихи ҳақида китоблар ёзишни ёқтиради.

Имомали Раҳмон асарлари асосан тарихий мавзуларда ва ўтмишда ҳамда бугунгу кунда миллат тақдирига таъсир этган сиёсий жараёнлардан ҳикоя қилади.

Масалан, “Аз Ориён то Сомониён” ( “Ориёндан Сомониёнгача” - таҳр,.) ва “Тожикистон дар оинаи тарих” (“Тожикистон тарих кўзгусида”- таҳр,.) шулар жумласидандир.

Тожикистон Халқ демократик партиясининг тарғибот бўлими раиси Усмон Солеҳ китобларда ёзилган сатрларнинг барчаси тожик президентининг қаламига мансублигини таъкидлайди.

-Бирор киши президентга китоб ёзиб бермайди. Президентнинг китоб ёзишдан мақсади ёш авлодни тожик халқи ўтмиши билан таништиришдир, - дейди ҳукмрон партия масъули Усмон Солеҳ.

Унинг фикрича, агар президент китоблари мактаб ва олий ўқув юртлари асосий дарсликларига айлантирилса, ёшлар бундан катта манфаат кўришлари мумкин.

Тожикистон Миллий унверситетининг тарих факултети талабалари диплом иши ёки реферат ёзиш чоғида президент китобларидан илмий манба сифатида фойдаланаётганларини айтадилар. Аммо улар мулоҳазасича, Имомали Раҳмоннинг китоблари марҳум академик Бобожон Ғофуровнинг “Тожикон” ( “Тожиклар”, таҳр,.) тарихий китобининг айнан такроридир.

-”Даҳ соли истиқлолият” ва “Аз Ориён то Сомониён” китобларидан кўп фойдаланамиз. Бу китобларни дўконларда учратиш мумкин, аммо уларни сотиб олиш талабалар учун имконсиз. Чунки бу китобларнинг нархи жуда баланд, - дейди исми сир қолишини сўраган талаба.

Президентлар нега китоб ёзади?

Ғарб мамлакатлари давлат раҳбарлари одатда нафақага чиққанларидан сўнг хотирлар китобини ёзишни бошлайди. Аммо поссовет ўлкалар раҳбарлари эса ҳокимият тепасидалиги чоғида китоб ёзадилар.

Тожикистонлик таниқли шоир Мўмин Қаноат бугунги кунда сиёсатчилар нима мақсадда китоб ёзаётганлари шахсан ўзи учун тушунарсиз эканини айтади.

- Ленин китобларининг ҳаммасини ўзи ёзган, чунки у олим ва ҳақиқий сиёсатчи эди. Ундан кейинги раҳбарлар китоб ёзишни анъанага айлантирди. Лекин бу китоблар бир киши томонидан ёзилмаётгани кундек равшан. Хўш бундан мақсад нима?. Бу шахсга сиғинишми ёки ўзини намойиш қилишми?- дейди таажжуб оҳангда тожикистонлик шоир Мўмин Қаноат.

Аксарият танқидчилар поссовет ўлкалари раҳбарлари томонидан ёзилгани айтилаётган бу китобларнинг умри қисқа эканини урғулайди.

-Улар ҳокимиятдан кетиши билан китобларини намойиш ва тарғиб қилишга барҳам берилади. Бу китоблар узоқ вақт халқ орасида яшамайди, ихлос билан ўқилмайди ҳам. Чунки бу китобларнинг жамият учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ, - дея мулоҳаза билдирди тожикистонлик журналист Абдуазим Абдуваҳҳобов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG