Линклар

logo-print

Файзи: Ҳамид Карзай учинчи муддатга Афғонистон президенти бўлмайди


Афғонистон президенти матбуот котиби А.Файзи.

Афғонистон президенти матбуот котиби А.Файзи.

Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг матбуот котиби Аймал Файзи Карзай учинчи муддатга президент этиб сайланиш учун мамлакат конституциясини ўзгартириш ниятида эмаслигини маълум қилди.

Германия Ташқи разведка хизмати ҳужжатларига асосланиб оммавий ахборот воситаларида яқинда тарқатилган хабарларда НАТО 2014 йилда жанговор амалиётларни тугатганидан кейин Карзай президент лавозимида қолиш учун ўзига салоҳиятлар берилишини истаётгани билдирилган.

Бироқ Файзи президент лавозимини сақлаб қолиш мақсадида Ҳамид Карзай конституцияни ўзгартиришни режаламаётганини таъкидлади.

Афғонистон Конституциясида бир шахснинг икки муддатдан ортиқ президент бўлишини таъқиқланган.
XS
SM
MD
LG