Линклар

logo-print

2013 йилдан бошлаб янги русумдаги Chevrolet Cobalt Асака автомобил заводида йиғилади.

Бу ҳақда “Шевроле” ширкатининг Россиядаги ижрочи директори Александр Мойнов маълум қилди.

Унинг айтишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган седан русумидаги Chevrolet Cobalt асосан Россия, Бразилия, Хиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси каби ривожланаётган давлатлар учун мўлжалланган. Мазкур автомобил ихчам ва камхарж бўлади. Chevrolet Cobaltнинг дастлабки нусхаси Москва автомобил салонида 2012 йилнинг август-сентябр ойларида намойиш этилади.

Александр Мойнов лойиҳанинг тахминий ҳажми 136 миллион долларни ташкил қилишини айтди. Chevrolet Cobalt Андижон вилояти Асака шаҳридаги автомобил заводида ишлаб чиқарилади. Дастлабки маълумотларга кўра, Асака автомобил заводи йилига мазкур русумдаги 100 минг автомобилни сотувга чиқаради.

Янги автомашина “В” синфи платформасига мансуб бўлиб,1,4 куб ҳажмдаги тўрт цлиндирли EconoFlex двигателига ва олти босқичли “автомат”га эга бўлади. Қизиғи шундаки, автомобил этанолда ҳам, бензинда ҳам, этанол ва бензин аралашмасида ҳам ҳаракатлана олади. Бундай автомобилларни Бразилияда “гибрид”, АҚШда эса Flex-Fuel деб аташади.

Ёнилғининг мазкур турида ҳаракатланувчи автомобиллар дунёда унчалик кўп эмас. Wikipedia сайтидан олинган маълумотда айтилишича, дунёда бу каби автмобиллар сони 230 миллиондан ойшмайди. Flex-Fuel лар бўйича АҚШ дунёдаги бирнчи ўринлардан бирини эгаллайди. Wikipedia маълумотига кўра, биргина 2006 йилда АҚШда бу русумдаги 6 миллион автомобил сотилган. Америкаликларнинг бу русумдаги автомобилларга қизиқиши этанолнинг 1 литри 0,19 цент экани билан изоҳланади.

“Шевроле” ширкатининг Россиядаги ижрочи директори Александр Мойнов Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Chevrolet Cobalt АҚШ бозорида сотилаётган мазкур русумдаги автомобилларга ўхшамаслигини айтди. Асака заводида чиқариладиган седан Chevrolet Aveoдан каттароқ, Chevrolet Cruzeдан кичикроқ бўлади.

“Автоновости дня” сайти тарқатган маълумотда эса Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган Chevrolet Cobalt АҚШдаги General Motors ширкатининг Бразилиядаги бўлими томонидан лойиҳалангани айтилади. Бу автомобил 2010 йилда АҚШ ва Европада ишлаб чиқарилиши тўхтатилган Chevrolet Cobaltдан салон узунлиги ва юкхонасининг катталиги билан фарқ қилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Chevrolet Cobaltнинг узунлиги 4479 мм.ни, юкхона ҳажми 563 литрни ташкил этади.

“Бразилиялик инженерлар ўта жозибали ва бежирим автомобилни яратмаган бўлсалар-да, Chevrolet Cobalt амалий ва функционал машинадир”, деб ёзади “Автоновости дня” сайти.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG