Линклар

Дунё бўйлаб Инсон ҳуқуқлари куни нишонланмоқда


Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллей.

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ Олий комиссари Нави Пиллей.

Дунё мамлакатлари 1948 йил 10 декабр куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 63 йиллигини нишонламоқда.

Сана муносабати билан сўзлаган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Нави Пиллей 2011 йилда инсон ҳуқуқлари “юқумли” бўлганини, дунё бўйлаб диктатурага қарши курашда одамлар Twitter каби ижтимоий тармоқлардан фойдаланганини таъкидлади.

Пиллей хоним Араб дунёсида ҳокимиятлар ўзгаргани, мустабид режимларга қарши курашда эркак, аёл ва хатто болалар Twitter, Youtube ва бошқа ижтимоий тармоқлардан фойдаланганини алоҳида таъкидлади.

- Норозиликлар ва норозиликларнинг (ҳукуматлар томонидан) бостирилиши бундан буён сир бўлмай қолди. Нима учун? Чунки воқеаларни иижтимоий ахборот воситалари кузатмоқда ва хабарлар тарқатмоқда.

Биз буни Араб баҳорида кўрдик. Воқеа жойига хатто халқаро ахборот воситалари вакиллари киришига рухсат берилмаган пайтда ижтимоий ахборот воситалари ўша жойидан бевосита хабарлар тарқатди, - деди БМТ Олий комиссари.

Нави Пиллей ҳукуматлар ахборот тарқатилиши ва ўз фаолиятига қарши фикрларни цензура қилишда бундан буён монополиячи бўла олмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG