Линклар

Туркманистон Ўзбекистон чегарасида янги божхона постларини ишга туширди


Туркманистоннинг Лебоп ва Дошховуз вилоятларининг Ўзбекистон билан чегарасида янги божхона постлари фойдаланишга топширилди.

Туркманистон ҳукумати матбуот хизматига кўра, Лебоп вилоятининг Бират туманида “Газожак”, Довлетли туманида “Толлимаржон” ва Дошховуз вилоятининг Сапармурод Ниёзов туманида “Дошховузавтойўллари” божхона постлари ишга тушди.

Маълумотларга кўра, замонавий техника билан жихозланган янги божхона постлари халқаро талабларига жавоб беради.

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Султон Пирмуҳамедовга кўра, 2011 йилнинг тўққиз ойи давомида Туркманистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг Ўзбекистонга экспорти ўтган йил шу даврига нисбатан 3¸5 баробарга кўпайган.

Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 359 миллион АҚШ долларига етган.

Ўтган йил шу даврида бу кўрсаткич 216,27 миллион долларни ташкил қилган эди.
XS
SM
MD
LG