Линклар

logo-print
Испаниянинг “Patentes Talgo S.L.” ширкати ишлаб чиқарган иккинчи “Афросиёб” тезюрар поезди 9 декабр куни Тошкентга олиб келинди.

Тўққизта вагон ва иккита локомотивдан иборат бўлган поездни Санкт-Петербург шаҳридан “Россия темир йўллари” ширкати темир йўл орқали олиб келди.

Тошкент-Самарқанд шаҳарлари орасида қатнайдиган биринчи «Афросиёб» тезюрар поезди жорий йил 22 июл куни олиб келинган ва октябр ойидан бери пойтахт ва кўҳна Самарқанд ўртасида доимий қатнамоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” давлат ҳиссадорлик ширкати матбуот хизматига кўра, синовдан ўтганидан кейин иккинчи поез ҳам Тошкент-Самарқанд ўртасида ҳаракат қила бошлайди.

Ҳозир “Афросиёб” поезди Тошкентдан Самарқандгача 2 соат 20 дақиқада етиб бормоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” март ойи охиригача қатнов вақтини икки соатгача камайтиришни режалаган.
XS
SM
MD
LG