Линклар

Россиянинг “Уральские авиалинии” ширкатига қарашли самолётлар 2011–2012 йилги қишки жадвалга мувофиқ Нижний Новгород-Наманган-Нижний Новгород янги йўналиши бўйича парвоз қилади.

27 декабрдан бошлаб сешанба ва чоршанба кунлари Нижний Новгороддан кеч соат 19да учган самолёт Ўзбекистоннинг учинчи йирик шаҳри Наманганга маҳаллий вақт билан 23:40да етиб келади.

01:40да ортга учган самолёт Нижний Новгородга тонгги 04:05да қўнади.

“Уральские авиалинии” ширкатига қарашли самолётлар жорий йил октябр ойидан бошлаб Нижний Новгород шаҳридан Тошкентга бевосита парвоз қила бошлади.

“Аэробус А-320” русумидаги йўловчи самолёт ҳафтанинг душанба кунлари Тошкентга Нижний Новгороднинг “Стригино” аэропортидан учади.
XS
SM
MD
LG