Линклар

logo-print
Россияда 4 декабр куни ўтказилган парламент сайлови натижалари Бош вазир Владимир Путин етакчилигидаги Ягона Россия партияси фойдасига соҳталаштирилганига қарши Россия бўйлаб норозилик намойишлари ўтказилди.

Санкт-Петербург шаҳрининг Пионерская майдонидаги рухсат берилган намойишда 10 мингга яқин одам қатнашди.

ДПА ахборот агентлиги хабарига кўра, Санкт-Петербург шаҳрининг бошқа жойларида рухсат этилмаган намойиш уюштиришга уринган ўнлаб мухолифат аъзоси полиция ходимлари томонидан куч билан тарқатиб юборилган.

Москвадаги намойиш Кремл яқинидаги Болотная майдонида бўлиб ўтди.

Россия полицияси маълумотига кўра, унда 25 минг киши қатнашган.

Бироқ ташкилотчилар намойишда 40 минг киши қатнашганини иддао қилди.

Маълумотларга кўра, мухолифат лидерларидан бири Борис Немцов 30 минг кишилик намойиш ўтказишга рухсат олган.

Озодлик мухбирига кўра, намойиш хавфсизлик чоралари кучайтирилган холда полиция ходимлари кузатувида тинч ўтган.

Россия Омбудсмани Владимир Лукин намойишлар уюшқоқлик билан ўтганидан мамнун эканини алоҳида таъкидлади.
XS
SM
MD
LG