Линклар

Болаликнинг беғубор, беташвиш чоғларини қўмсийман. Ўзга юртларда қорин ғаминда яшар эканман, соғинаман болалигимни. Яшаш учун кураш дея бегона юртга келиб, умр ўтиб кетишини ким ўйлапти дейсиз. Баъзан болаликка хаёлан сайр этиб, бугунги ўтаётган кунимнинг нақадар оғирлигин ҳис этаман.

Ўксинаман. Ўзимизни бошқа миллатлар билан солиштира кетиб ўскинаман. "Қайси қилган гуноҳларимиз учун миллатимиз бошида бу қоро кунлар?" деб ўксинаман.

Жавоб топа олмин, бошим хам бўлиб, ер чизиб, узоқ вақт ўзимга кела олмийман.

Бу жумбоқга жавоб, йўл топа олмий, чуқур хўрсиниб қўяман. Бардошимиз чегарасизлигига беш кетаман.

Миршаб ҳеч бир сабабсиз бирор фуқарони кетига тепса, ҳалиги тепки еган шўрлик “ийи, кечирасиз, оёғингиз оғримадими” дейдиган халқмиз бугун.

"Аҳволимизни кўрган Нобел безовта бўлиб, гўридан чиқиб, ўзи бизни мукофотламаса эди ҳали" деб, ўзимча кулгига оламан.

Нима учун ўзбек миллати нон топиш учун дунёга тариғдай сочилиб кетди? Мани кўп саволлар қийнайди. Жуда кўп саволлар. Жавобсиз саволлар.

"Расийга мустамлака бўлмасдан, Оврўпо давлатларига мустамлака бўлиб, кейин мустақил бўлганимизда балки бошқача бўлармиди?" деб ўйлайман.

Ҳа, энди йўқчилик йигитни синдирар деганларидек, хаёлга келмаган фикр йўқда.

Балки шунда бугун “балиқ” бўлмасмидик, балки “қўй” бўлмасмидик дийманда.

"Давлат тепасинда муқим турган, халқ учун яшайман деб қўлига Қуръон олиб онт ичган Коттамиз 21 йил ичинда нима каромат кўрсатди ўзи?" деб ман хайрон.

Коттамиз қизлари бир қоп пулга донғи чиққани учунгина бир тўп тепарни ёки ашулачини Ўзбекистонга олиб келса, яна ман хайрон.

“Зеромакс” воқияларини бугун билмаган ўзбек йўқ. Миродилни “крайни” этиб, “чана”га ўтирғазиб, турмага сирғантирганида нафақат ман, ҳамма хайрон бўлди-ёв.

Ўзбекистон кимларнинг қўлида қолаётганини билмин ҳалак бўлавераман.

Коттамизнинг диктаторлик сиёсатин бориши шу бўлса, бир кун келиб пичоқ этдан ўтиб, суякка тақалади бу кетишда.

Бир куни баъзи бир дўстлар Коттамизнинг сиёсатиндан жиғибийрон бўлиб, Солиҳ жанобларига "қачон халқни зулумдан озод этасиз?” деган саволига кўзим тушиб қолди.

Бугун Расий мухолифатидаги оддий халқни кўриб, улар билан ўзимизни солиштириб, айтгим келади “Солиҳ биз орзу қилган ҳаётни қоғозга ўраб, чўнтагимизга солиб қўймайди-ку”деб.

Ҳе, йўқ. Айтганим билан барибир биров эшитармиди?


--------

Сотиволди аканинг жияни Гострбой.

Москва, 2011 йил, декабр.



P.S. Ўзини Сотиволди аканинг жияни Гострбой деб таништирган мухлисимизнинг ёзиш усули, баъзи сўзлар талаффузини ўзгартирмасдан эътиборингизга ҳавола қиляпмиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG