Линклар

Фаластинлик жанггарилар Исроил жанубига ракета отганига жавобан Исроил учқичи Ғазо Секторини ракеталар билан нишонга олди.

Фаластинлик шифокорларга кўра, Ғазода яшайдиган жанггарининг уйига битта ракета тушиб портлаган. Ҳужум пайтида жанггари уйида бўлмаган.

Портлаш оқибатида қўшни хонадонда 12 яшар қиз ва унинг отаси яраланган.

Исроил ҳарбийлари якшанба куни эрталаб эълон қилган баёнотда фаластинлик жанггарилар уюштирган ракета ҳужумига жавобан қурол ишлаб чиқарадиган цех нишонга олингани билдирилган.
XS
SM
MD
LG