Линклар

logo-print
Қозоғистоннинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Уралск-Ақтўбе катта йўлининг 30-километрида рўй берган авария оқибатида 108 йўловчидан 27 нафари жароҳат олганини билдирди.

Маълумотларга кўра, якшанбага ўтар кечаси Мерседес русумидаги автобус ағдарилиб кетгани оқибатида жабрланган одамлардан етти нафари туман касалхонасига ётқизилган.

Енгил жароҳатланган йигирма нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.

12.uz ахборот портали хабарига кўра, қолган йўловчилар Актюбинск вилояти Хобда посёлкасидаги спорт мажмуасига жойлаштирилган.
XS
SM
MD
LG