Линклар

Вашингтонга икки кунлик ташрифи чоғида Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий АҚШ Президенти Барак Обама билан кенг қамровли масалаларни муҳокама қилишни режалаган.

Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдариш учун 2003 йилда Ироққа бостириб кирган АҚШ қўшинлари бир ойдан кам вақт ичида бу мамлакатни тарк этиши лозим.

Ироқ Бош вазирининг Матбуот масалалари бўйича маслаҳатчиси Али Муссавий Нурий ал-Маликийнинг Вашингтонга ташрифи икки давлат муносабатларида янги саҳифа очишини айтди.

Ҳозир Ироқ хавфсизлик кучлари сони 900 минг кишини ташкил этади.
XS
SM
MD
LG