Линклар

Жиоева президент сайловида яна қатнашади


Алла Жиоева ноябрдаги сайловда ғолибликни қўлга киритган эди.

Алла Жиоева ноябрдаги сайловда ғолибликни қўлга киритган эди.

Ўзини Грузиядан мустақил, деб эълон қилган Жанубий Осетия мухолифати етакчиси Алла Жиоева 25 мартга белгиланган такрорий президент сайловида иштирок этади.

Бу ҳақда кеча Жиоеванинг сафдоши Анатолий Баранкевич хабар қилди.

Алла Жиоева ноябрда ўтказилган Жанубий Осетия президенти сайловида ғолибликни қўлга киритиган, лекин суд сайлов натижаларини бекор қилган эди.
Оқибатда республикада сиёсий бўҳрон юзага келди. Шанба куни мухолифат ҳукумат билан муроса келди ва президент Эдуард Кокойти истеъфо берди.

Жиоеванинг тарафдорлари эса, Цхинвал шаҳри марказидаги норозилик митингларини тўхтатди.
Бу акциялар 30 ноябрдан бери мунтазам давом этаётган эди.
XS
SM
MD
LG