Линклар

logo-print

Бугун Днестрбўйи президенти сайлови натижалари чиқади


Cўров натижаларига қараганда амалдаги президент энг кўп овоз олган.

Cўров натижаларига қараганда амалдаги президент энг кўп овоз олган.

Ўзини Молдовадан мустақил, деб эълон қилган Днестрбўйи Молдова республикаси президенти сайловида амалдаги президент Игорь Смирнов олдинда бормоқда.

Якшанба куни ўтказилган сайлов давомида овоз бериш участкаларидан эшиклари олдида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Смирнов сайловлар 47 фоизининг овозини қозонган.

Иккинчи ўринда республика парламенти собиқ спикери Евгений Шевчук, учинчи ўринда эса, кузатувчилар фикрича, Москва қўллаб-қувватлаётган Анатолий Каминский бормоқда. У парламентнинг ҳозирдаги спикеридир.

Агар сайлов натижалари сўров натижаларидай бўладиган бўлса, 2 ҳафтадан сўнг сайловнинг иккинчи тури ўтказилади.

Якшанба куни ўтказилган сайловнинг дастлабки натижалари шу соатларда эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG