Линклар

Қирғиз парламенти спикери масаласи кўрилади


Жўғўрқу Кенеш спикери А. Келдибеков жиноят оламига алоқадорликда айбланмоқда

Жўғўрқу Кенеш спикери А. Келдибеков жиноят оламига алоқадорликда айбланмоқда

Бугун Қирғизистон парламенти – Жўғўрқу Кенешда спикер Акматбек Келдибековга ишончсизлик билдириш масаласи кўриб чиқилади.

Парламентнинг “Ата Мекен” фракцияси 30-ноябрдаги мажлисида “Келдибеков жиноят олами билан алоқада”, “У давлат амалдори этикасини бузди” каби 15 банддан иборат ўз хулосаларини чиқарган эди.
“Ата Мекен” фракциясини бу масалада Социал-демократлар ҳам қўллаб-қуватлаган.

Акматбек Келдибеков ўзига қўйилаётган айбловларни инкор этмоқда.

Кеча Ўшда Келдибеков тарафдорлари вилоят давлат маъмурияти биноси олдида митинг ўтказди. Келдибековни спикерлик лавозимида қолдириш талаби илгари сурилган акцияда, хабарларга қараганда, 400 киши иштирок этди.
XS
SM
MD
LG