Линклар

Панама диктатори ватанига етказилди


Сиёсий мухолифларини ўлдирган 75 ёшли Норьегани ватанида 60 йиллик қамоқ жазоси кутаётган эди.

Сиёсий мухолифларини ўлдирган 75 ёшли Норьегани ватанида 60 йиллик қамоқ жазоси кутаётган эди.

Панаманинг собиқ диктатори Мануэль Норьега Франциядан ўз ватанига етказилди.

Ғайриқонуний йўллар билан қозонилган пулларни расмийлаштиришда айбланиб жазо муддатини ўтаётган Норьега Франциядан Панамага экстрадиция қилинган эди.

Панамада эса, Норьега устидан сиртдан уч ҳукм чиқарилган. Собиқ диктатор 1980-йилларда инсон ҳуқуқларини бузганликда, сиёсий мухолифларини ўлдирганликда айбдор, деб топилган ва ҳаммаси бўлиб 60 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ҳозир Норьега 75 ёшда.

Мануэль Норьега Панамани 1980-йилларда бошқарган.
XS
SM
MD
LG