Линклар

Покистон расмийларининг якшанба куни маълум қилишича, АҚШ Исломободнинг талабига биноан Балужистон вилоятидаги Шамси ҳарбий-ҳаво базасини тўла эвакуация қилган.

АҚШ учқичи икки ҳафта муқаддам амалга оширган ҳужум оқибатида Покистон армиясининг 24 аскари ўлганига норозилик тариқасида Исломобод НАТО юкларини олиб кетаётган автокарвонларнинг Афғонистонга ўтишини тўхтатиб қўйган эди.

Шамси ҳаво базасида учувчилар бошқарадиган учоқлардан ташқари учувчисиз бошқариладиган ва разведка мақсадларида фойдаланиладиган самолётлар ҳам жойлаштирилган эди.

Кеча Покистон Бош вазири Юсуф Риза Ғилоний Афғонистондаги НАТО қўшинларига тегишли юкларининг Покистон орқали ташилишига қўйилган чеклов бир неча ҳафта давом этиши мумкинлигини айтганди.
XS
SM
MD
LG