Линклар

Словениянинг Builder Primorje ширкати Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ва сув ресурслари вазирлиги билан ер мелиорация тизимини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзолади.

Мазкур лойиҳа қиймати 5,2 миллион еврога тенг экани айтилмоқда.

Balkan Business News ахборот агентлиги хабарига кўра, мазкур лойиҳа ер мелиорация тизимининг 88 километрлик қисмини реконструкция қилишни назарда тутган.

Builder Primorje ширкати лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистоннинг ETQ ширкати билан ҳамкорлик қилади.

ETQ ширкати қурилиш ва электротехника соҳасига ихтисослашган. Ўтган ҳафта Тошкентда Ўзбекистон ва Словения ишбилармон доираларининг бизнес-форуми бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG