Линклар

logo-print
Россия Президенти Дмитрий Медведев мамлакат бўйлаб ўтказилган оммавий намойиш қатнашчиларининг парламент сайловини қайта ўтказиш ҳақидаги талабига қўшилмаслигини билдирди.

Якшанба куни Facebook тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали бу ҳақда фикр билдирган Медведев 4 декабр кунги сайловда қонун бузилгани иддао қилинган сайлов участкаларида текширув ўтказиш ҳақида буйруқ берганини маълум қилди.

Парламент сайловида ҳукмрон Ягона Россия партияси номзодлари расман сайловчиларнинг салкам 50 фоиз овозини олди. 10 декабр куни Москвада уюштирилган оммавий намойишда ўн минглаб фуқаро қатнашди.

Намойишчилар сайлов қайта ўтказилишини талаб қилдилар. Мухолифат лидерларидан бири Борис Немцов Медведевнинг Facebook орқали эълон қилган баёнотини “кулгили” деб атади.

Март ойида ўтказиладиган сайловда қайта президент этиб сайланиши кутилаётган бош вазир Владимир Путин мухолифат ўтказган оммавий намойишга муносабат билдирганича йўқ.
XS
SM
MD
LG