Линклар

logo-print

Европарламентда Марказий Осиëдаги экологик вазият муҳокама қилинди



Ўзбекистон Экологик ҳаракати делегациясининг Европа парламентидаги учрашуви давомида Марказий Осиëдаги трансчегаравий дарëлар сувидан фойдаланиш масаласи ҳам муҳокама қилинди ва германиялик депутат Элизабет Йеггле Ўзбекистон томонининг Роғун ГЭСи қурилишининг мақсадга мувофиқ эмаслиги борасидаги позициясини қўллаб-қувватлади¸ деб хабар беради CA-News агентлиги.

Агентликнинг ëзишича¸ Европа парламенти депутатлари олдида Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг парламентдаги етакчиси¸ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари Борий Алихонов Марказий Осиëдаги сув заҳиралари ва хавфсизлик муаммолари тўғрисида маъруза қилган.

Ўз чиқишида Ўзбекистон Экологик ҳаракати етакчиси Тожикистон ҳукуматининг Роғун ГЭСи қуриш режаси минтақадаги шундоқ ҳам оғир экологик вазиятни мураккаблаштириб¸ ижтимоий-экологик¸ шунингдек гуманитар фалокатларга олиб келишидан огоҳлантирган.

Айни пайтда¸ ўзбекистонлик депутат Тожикистондаги Алюминий заводининг атроф-муҳитга чиқараëтган заҳарли моддалари ҳам Ўзбекистон ҳудудидаги экологик вазиятни янада оғирлаштираëтганини таъкидлаб ўтган.
XS
SM
MD
LG