Линклар

logo-print
Россия президенти Дмитрий Медведев бутун мамлакат бўйлаб янгидан парламент сайловлари ўтказиш талабини рад қилди.

Шундай бўлса-да¸ Россия президентининг якшанба куни ўз Facebook саҳифасида ëзишича¸ у расмийлардан 4 декабр куни ўтказилган сайлов давомида йўл қўйилган қонунбузарликлар тўғрисидаги шикоятларни ўрганиб чиқиш ҳақида топшириқ берган.

Марказий сайлов комиссиясининг якуний ҳисобига кўра¸ ҳукмрон Единая Россия 49¸5 фоиз овов билан сайловларда ғолиб чиққан.

Аммо мухолифатчилар сайлов давомида ҳукмрон партия фойдасига қаллоблик ва овозларни сохталаштириш ҳоллари қайд этилганини таъкидлаб¸ сайлов натижалари бекор қилинишини сўрамоқдалар.

Сайлов натижаларига қарши шанба куни бутун мамлакат бўйлаб норозилик намойишлари бўлиб ўтди ва унда ўнлаб минг одам иштирок этди.
XS
SM
MD
LG