Линклар

Маҳаллий полиция хабарига кўра¸ Покистон жануб-ғарбида Афғонистондаги НАТО ҳарбийлари учун мўлжалланган таъминот моллари ортилган машиналар карвонига яна ҳужум уюштирилган ва оқибатда бир ҳайдовчи ўлдирилган.

Якшанба куни кечқурун Балужистон вилоятининг Болан туманида саккиз кишилик қуролли гуруҳ НАТО карвони олдига чиқиб¸ унга ўт очган.

Айтилишича¸ карвон Исломобод қарори билан ëпиб қўйилган Афғонистон билан чегарадан Карачи портига қайтаëтган пайтда ҳужумга учраган.

26 ноябр куни НАТО ҳарбий амалиëтлари оқибатида 24 Покистон аскари ўлдирилганига норозилик тариқасида Исломобод ҳукумати ўз ҳудуди орқали НАТО таъминот юкларини Афғонистонга етказишни тўхтатишга қарор қилган эди.

Ушбу қарор оқибатида ҳозирда НАТОга тегишли юклар ортилган юзлаб машиналар ва нефт танкерлари Покистон ҳудудида йиғилиб қолган.

Бундан аввал пайшанба куни НАТО карвонига қарши уюштирилган ҳужум оқибатида 43 та юк машинаси йўқ қилинган эди.
XS
SM
MD
LG