Линклар

logo-print


Европа Иттифоқи расмийлари Россия президенти Дмитрий Медведев билан келаси ҳафтага белгиланган учрашув давомида 4 декабр куни ўтказилган парламент сайловлари давомида юз бергани айтилаëтган сохтакорликлар муаммосини тилга олиш режасида.

ЕИнинг Ташқи сиëсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон матбуот котибига кўра¸ Россия-ЕИ саммитининг чоршанба-пайшанба кунлари Брюсселда ўтказилиши режаланган.

- ЕИ-Россия саммити давомида томонларнинг сўнгги воқеалар¸ хусусан парламент сайловлари ва тадбир давомида юз берган воқеаларнинг муҳокама этилиши кутилмоқда¸ деди Брюссел идораси расмийси Кочиянчич.

ЕИ президент Медведевнинг сайлов давомида сохтакорликлар кузатилганига оид шикоятларни ўрганиш учун махсус топшириқ берганини олқишлади.
XS
SM
MD
LG