Линклар

logo-print

Келдибеков тарафдорлари норозиликка чиқди


Келдибековнинг Ўшдаги тарафдорлари.

Келдибековнинг Ўшдаги тарафдорлари.


Озодлик мухбирининг хабар қилишича¸ бугун Ўш шаҳар мэриясини пикет қилган 1000 га яқин қирғизистонлик парламент раиси Акматбек Келдибековни шантаж қилишни тўхтатишни талаб қилган.

Намойишчилар Ата Мекен партияси раҳбари ва партиянинг парламент фракцияси раиси Ўмурбек Текебаев истеъфосини талаб қилган. Ата Мекен депутатлари ўтган ҳафта Келдибековнинг жиноий гуруҳларга алоқадорлигини иддао қилган ва шу юзадан махсус текширув бошлаш ташаббусини илгари сурган эди.

Келдибеков фаолиятини ўрганиш бўйича тузилган парламент комиссияси раиси Канибек Иманалиевнинг Озодликка билдиришича¸ ўтказилган суриштирув давомида Келдибеков маслаҳатчи ва ëрдамчиларининг жиноий гуруҳларга алоқадорлигини кўрсатувчи далиллар тўпланган.

Суриштирув натижасида¸ хусусан Келдибековнинг жорий йилда Дубай¸ Истанбул ва Астраханга қилган хусусий сафарлари давомида Қирғизистондаги жиноий гуруҳлардан бирининг бошлиғи Қамчи Колбаев билан учрашгани исботланган.

Бугун Ўшда намойишчилар билан учрашган вилоят губернатори Жиянбеков уларга ўз талабларини Бишкекдаги марказий ҳукуматга етказишни маслаҳат берган.

Айни пайтда¸ Келдибековнинг 100 яқин тарафдорлари шундай талаблар билан Гулчо шаҳри яқинида Ўш-Эркенч-Там магистрал йўлини тўсиб қўйган.
XS
SM
MD
LG