Линклар

logo-print

Сиз кимни ёқлаган бўлардингиз?

Россия мухолифати Москвада уюштирган намойиш, 2011 йил 10 декабр.

Россияда 4 декабр куни ўтказилган парламент сайлови натижалари Бош вазир Владимир Путин етакчилигидаги Единая Россия партияси фойдасига соxталаштирилганига қарши 10 декабр куни Россия бўйлаб “Адолатли сайловлар учун” шиори остида норозилик намойишлари уюштирилди.

Москванинг Болотная майдонида ўтказилган намойишда 40 мингдан 80 минггача одам қатнашгани айтилмоқда.

Санкт-Петербург шаҳридаги намойишда 10 мингдан ортиқ одам иштирок этди.

Мухолифатчилар сайлов давомида Единая Россия партияси фойдасига қаллоблик ва натижаларни сохталаштириш ҳоллари қайд этилганини таъкидлаб, сайлов натижалари бекор қилинишини талаб қилдилар.

Шу муносабат билан ҲАФТА САВОЛИ рукнининг бугунги сонида оддий ўзбекистонликларга “Сиз кимни ёқлаган бўлардингиз?” деган савол билан мурожаат қилдик.

Шариф ака, Бухоро вилояти, пенсионер:

Мухолифатнинг қўяëтган асосий талабларини билмайманда. Шунинг учун мухолифатнинг ëнини ололмайман. Ҳукумат сохталаштирган бўлса, ташқарида туриб баҳо бериш қийинда ака. Менга ўзимнинг ақлим етадиган саволни берсангизки, жавоб берсам.

Ражаб ака, Хоразм, журналист:

Мен Россияда ўтган сайловларнинг адолатли бўлганлигига ишонмайман. Сабаби Путин билан Медведев иуккалови келишиб туриб, мана олдимиздаги сайловда Путин яна президент бўладиган бўлди. Медведев бўлса ҳукумат бошлиғи бўлишга келишиб олди. Единая Россияга берилган овозларда сохтагарчиликлар борлигига мен тўлиқ ишонаман. Мен мухолифат тарафдаман. Сайловлар адолатли бўлиши керак. Горбачëв ҳам сайловлар қайтадан бўлиши керак, деб айтди. Жуда тўғри гап айтди. Мен мухолифат тарафидаман.

Насиба, Қўқон, тадбиркор:

Қайси томонда адолат бўлса, ўша томонда. Ҳукумат томонда адолат бўлса, ҳукумат томонда, адолат мухолифат томонда бўлса, мухолифат томондаман. Адолат ҳозир ким томонда?

Илëс, Фарғона, кимё-технологи:

Уларда ҳам айб бор, буларда ҳам айб бор. Единая Россия дейдими, ўшаларда айб кўпроқда. Через чур наглилик қилиб юборган. Мухолифат ҳам Американинг пулига сайраяптида. Просто стоюший лидер йўқ ўзларида. Ҳаммаси марионетка.

Шавкат, Тошкент, ўқитувчи:

Албатта мухолифат. КПРФ Зюгановни қўллаган бўлардим. Унинг программаси яхши, жойида. Зюганов жуда адолатли. Энди изоҳ берадиган бўлсам, мен ўзим ҳам 1974 йилдан бери коммунистик партия аъзоси бўлганман. Қўшимча изоҳ қилишимнинг ҳожати йўқ. Сайловлар жараëнида сохталаштиришлар ҳозир ҳамма жойда авж олаяпти. Сайловнинг ëпиқ эмас очиқ овоз бериш усули муҳокама қилингани йўқ.

Раш милк ширкати ходими:

Буни энди Россиядагилар ҳал қилади. Улар қатнашишди сайловларда. Тўғри ўтдими нотўғри ўтдими у ернинг халқи билади. Нотўғри ўтган жойлари бўлса, халқи ўшанга қарши чиқаëтгандир. Уни биз билмаймиз. Бизлар масалан Ўзбекистондаги сиëсий ишлар бўладиган бўлса, ўз муносабатимизни айтишимиз мумкин. У ëқдагини билмаймизку.

Адиба, Жиззах, давлат идораси ходими:

Адолатли сайлов тарафида бўлардим. Чунки агар улар ëлғон қилиб ютуқни қўлга олган бўлса, демак нимадир бўладида уларда. Кейинги сафар бошқарса яна шунақа қилиши мумкин. Улар кейинчалик ҳам худди шу йўл билан бошқа ишларни амалга ошириши мумкин. Шунинг учун қайтадан сайлов бўлишини талаб қилган бўлардим. Мен мухолифат тараф бўлардим агар одам ишончи комил бўлса ëлғон бўлганлигига.

Шуҳрат, Сурхондарë, ногирон:

Танишиб чиққаним йўқ. Сал мазам йўқ эдида. Ҳақиқат бўлгани яхшида сайловда. Мухолифатдагиларнинг намойиши тўғри. Сайловда ҳаққонийлик бўлмади дегани тўғри. Тайëр эмасманда. Бу масала бўйича кўп нарса эшитганим йўқ. Билган нарсани айтган яхшида.

Жалол, Тошкент вилояти, юрист:

Параболический антеннам йўқ. Мен Россиядаги воқеаларни кўрганим йўқ. Хабарим йўқ. Шунинг учун бир нарса дея олмайман. Чорраҳага келдим, узр.

Аъзам, Жиззах, автоэлектрик:

Ишонч партиясими нима эди, Путиннинг партиясида. Единая Россия тўғри олиб бораяпти. Ўшаларнинг партиясини қўллайман. Ҳукумат томонда бўлардим мен. Энди уларни ҳам бир-иккитаси агитация қилиб чиқараяптида. Путинники тўғри. Кеча гапирганида айтаяптику Путин. Шунчалик яхши экан нимага мана ЛДПР ҳам тушиб кетди? Қанақа чиқаëтган эди Жириновский юртимни чиройли қиламан деб. Унча қизиқмайману, энди Времяга қараб айтадиганимда.
аб ака, Хоразм:

Мен Россияда ўтган сайловларнинг адолатли бўлганлигига ишонмайман. Сабаби Путин билан Медведев иуккалови келишиб туриб, мана олдимиздаги сайловда Путин яна президент бўладиган бўлди. Медведев бўлса ҳукумат бошлиғи бўлишга келишиб олди. Единая Россияга берилган овозларда сохтагарчиликлар борлигига мен тўлиқ ишонаман. Мен мухолифат тарафдаман. Сайловлар адолатли бўлиши керак. Горбачëв ҳам сайловлар қайтадан бўлиши керак, деб айтди. Жуда тўғри гап айтди. Мен мухолифат тарафидаман.

Насиба Қўқон:

Қайси томонда адолат бўлса, ўша томонда. Ҳукумат томонда адолат бўлса, ҳукумат томонда, адолат мухолифат томонда бўлса, мухолифат томондаман. Адолат ҳозир ким томонда?

Илëс, Фарғона:

Уларда ҳам айб бор, буларда ҳам айб бор. Единая Россия дейдими, ўшаларда айб кўпроқда. Через чур наглилик қилиб юборган. Мухолифат ҳам Американинг пулига сайраяптида. Просто стоюший лидер йўқ ўзларида. Ҳаммаси марионетка.

Шавкат, Тошкент:

Албатта мухолифат. КПРФ Зюгановни қўллаган бўлардим. Унинг программаси яхши, жойида. Зюганов жуда адолатли. Энди изоҳ берадиган бўлсам, мен ўзим ҳам 1974 йилдан бери коммунистик партия аъзоси бўлганман. Қўшимча изоҳ қилишимнинг ҳожати йўқ. Сайловлар жараëнида сохталаштиришлар ҳозир ҳамма жойда авж олаяпти. Сайловнинг ëпиқ эмас очиқ овоз бериш усули муҳокама қилингани йўқ.

Раш милк ширкати ходими:

Буни энди Россиядагилар ҳал қилади. Улар қатнашишди сайловларда. Тўғри ўтдими нотўғри ўтдими у ернинг халқи билади. Нотўғри ўтган жойлари бўлса, халқи ўшанга қарши чиқаëтгандир. Уни биз билмаймиз. Бизлар масалан Ўзбекистондаги сиëсий ишлар бўладиган бўлса, ўз муносабатимизни айтишимиз мумкин. У ëқдагини билмаймизку.

Адиба, Жиззах:

Адолатли сайлов тарафида бўлардим. Чунки агар йулар ëлғон қилиб ютуқни қўлга олган бўлса, демак нимадир бўладида уларда. Кейинги сафар бошқарса яна шунақа қилиши мумкин. Улар кейинчалик ҳам худди шу йўл билан бошқа ишларни амалга ошириши мумкин. Шунинг учун қайтадан сайлов бўлишини талаб қилган бўлардим. Мен мухолифат тараф бўлардим агар одам ишончи комил бўлса ëлғон бўлганлигига.

Шуҳрат, Сурхондарë:

Танишиб чиққаним йўқ. Сал мазам йўқ эдида. Ҳақиқат бўлгани яхшида сайловда. Мухолифатдагиларнинг намойиши тўғри. Сайловда ҳаққонийлик бўлмади дегани тўғри. Тайëр эмасманда. Бу масала бўйича кўп нарса эшитганим йўқ. Билган нарсани айтган яхшида.

Жалол, Тошкент вилояти:

Параболический антеннам йўқ. Мен Россиядаги воқеаларни кўрганим йўқ. Хабарим йўқ. Шунинг учун бир нарса дея олмайман. Чорраҳага келдим, узр.

Аъзам, Жиззах:

Ишонч партиясими нима эди, Путиннинг партиясида. Единая Россия тўғри олиб бораяпти. Ўшаларнинг партиясини қўллайман. Ҳукумат томонда бўлардим мен. Энди уларни ҳам бир-иккитаси агитация қилиб чиқараяптида. Путинники тўғри. Кеча гапирганида айтаяптику Путин. Шунчалик яхши экан нимага мана ЛДПР ҳам тушиб кетди? Қанақа чиқаëтган эди Жириновский юртимни чиройли қиламан деб. Унча қизиқмайману, энди Времяга қараб айтадиганимда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG