Линклар

logo-print
Бундан 16 йил муқаддам БМТ доирасида Туркманистон расман ўз нейтраллигини эълон қилган ва шундан бери Ашхобод ҳукумати қўшилмаслик позициясини тутиб келмоқда.

Шу муносабат билан Туркманистон бўйлаб байрам тадбирлари ўтказилди. Байрам доирасида Ашхободдаги Капетдоғ этагида “Нейтралитет монументи”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

95 метрлик монумент устига Туркманистон нейтралитетини эълон қилган биринчи президент Сапармурод Ниëзовнинг бор бўйи билан олтин қопланган ҳайкали ўрнатилган. Мазкур ҳайкал қуëш ҳаракатига қараб айланиб туради.

1998 йилда “Нейтралитет арки” деган ном билан бунëд қилинган бу монумент 2010 йил январида ҳозирги президент Қурбонқули Бердимуҳамедов буйруғи билан демонтаж қилинди. Янги президент туркманбоши ҳайкалини янада маҳобатлироқ қилиш ҳақида топшириқ берди ва бу янги монумент бугун тантана билан қайта очилди.

Нейтралитет монументи туркман ғазнасига 218 миллион долларга тушди ва бу санъат асарини француз ва турк ширкатлари бунëд қилди.
XS
SM
MD
LG